Sudochye-Akpetki davlat buyurtma qo'rixxonasi
Introducing
“Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонасининг ҳудуди “Судочье кўллар тизими” участкаси ва “Акпетки” участкалари каби табиий ҳудудлардан ташкил топган, умумий ер майдони 280 507 га, шундан: “Судочье кўллар тизими” участкаси 84 702 га, “Акпетки”участкаси 195 805 га. Буюртма қўрикхонаси қўриқланма зонасининг жами ер майдони 442 223 га, шундан: “Судочье кўллар тизими” участкасида 52 938 га, “Акпетки” участкасида 389 285 гектардан иборат бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Қўнғирот ва Тахтакўпир туманлари ҳудудида жойлашган.
«Судочье кўллар тизими» участкаси. Мазкур объект типик делта кўли ҳисобланади. Кўл акваторияси ва уни ғарбидаги Устюрт платоси чинки ҳудуднинг юқори биологик хилма-хиллигини белгилайди ва бетакрор гўзаллигини таъминлайди. Судочье кўли ва унга туташ текисликларни сақлаш чўлланиб бораётган ҳозирги Амударё делтаси ҳудудида ландшафт хилмахилликни сақлашга ёрдам беради.
Ҳудудда табиий фаунистик комплексларга хос сув-ботқоқ ҳудудлар ва чўл участкалардан иборат 2 та асосий экотизим тури мавжуд. Мазкур ҳудуд Устюрт платосига туташ бўлган катта саёз чучук ва шўр кўлларни, қалин қамишзорлар ва бутазорларни, шўрланган ерларни, ботқоқ участкалар, экилган саксовуллар, каналлар, чинк жарликларидаги чўллар ва ярим чўллардан иборат бўлиб ўзига хос ўсимликликлар ўсадиган ва ҳайвонолар яшайдиган муҳит ҳисобланади.
Фаунаси: Бу ерда 117 тур қушлар ин қўяди. Ҳудуд глобал хавф остида бўлган кўчиб юрувчи қуш турларига уя қуриш ва тўпланиши учун муҳим жой бўлиб хизмат қилади. Кўлда ва Устюрт платоси чинкида яшайдиган қушлардан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Ҳалқаро Қизил рўйхатларга киритилганлари ҳам бир қанчани ташкил этади. Шулардан оқбош ўрдак (савка), дашт миққийси (степная пустельга), қизил ғоз (розовый фламинго), жингалак сақоқуш (кудрявый пеликан), итолғи (болабон), йўрға тувалоқ (дрофа красотка) ва бошқалар, Қизил китобга киртилган ва эндемик балиқлардан туркистон мўйловли балиғи, оқ кўзли балиқ, судралиб юрувчилардан бўз эчкемар, ўртаосиё чўл тошбақаси ва бошқа ҳайвонот турларини келтириш мумкин.
«Акпетки» участкаси.
Ҳудудда кўл-тўқайлар мажмуаси ва чўл экотизимлари мавжуд. Кўл-тўқай фауна комплексига хос бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг 10 тури, қушларнинг 19 тури мавжуд.Чўл экотизимида (қумлик ва шўрланган чўл) сут эмизувчиларнинг 26 тури, қушларнинг 21тури, судралиб юрувчиларнинг 22 тури ҳаёт кечиради. Ҳуду дда дастлабки ҳисоб китобларга кўра, умуртқали ҳайвонларнинг ноёб ва глобал хавф остида бўлган 18 тури қайд этилган.
Ҳудудда Ўзбекистон Қизил Китобига ва Ҳалқаро қизил рўйҳатга киритилган қушларнинг қуйидаги турлари учрайди; жингалак сақоқуш (кудрявый пеликан), қизил сақоқуш (розовый пеликан), қизил ғоз (розовый фламинго), қоравой (каравайка), вишилдоқ оққуш (лебедь-шипун) ва бошқа қуш ва сутэмизувчи ҳайвонлар кузатиш мумкин.
2022-йил қуриқхонанинг Судочье участкасида туристлар учун туристик маскан барпо этилди. Судочье кўли бўйида Махалий ва хорижий туристларни жалб этиш учун томоша майдончалари, айвончалар, ўтовлар ва бошқалар барпо этилган. Туристик масканда туристлар атроф мухитни кузатиш ва Ургадаги қадимий биноларни, кулдаги ажойиб фламинго қушларини томоша килиши мумкун.
Фламинго қушлари Судочье кулидан учиб утиш, узоқ сафар олдидан озиқланиш учун фойдаланади. Фламинголарнинг асосий озуқаси майда қизил артемия ва унинг тухуми саналади. Бундан ташқари фламинголар моллюскалар, хашаротлар личинкалари ва қурт-қумурсқа билан хам озиқланади. Улар озуқасини сувнинг саез жойларидан қидиради. Фламинго қушлари бахорнинг март ойида учиб келишади ва кузнинг ноябр ойида учиб кетишади. Шу 9 ой ичида туристлар фламинголарни томоша килади. Қўриқхона ҳудудига туташ жойларда йирик аҳоли пунктларидан Раушан қишлоғи 75 км ва Қаражар қишлоғи 70 кмда жойлашган.
